"Қўқон-1912" янги тактик ишланмалар устида иш олиб бормоқда

 

"Қўқон-1912" жамоаси футболчилари Тошкент шаҳрида мавсумга тайёргарликни давом эттирмоқдалар, дея маълум қилади клуб матбуот хизмати. 

Жамоа машғулотлари кунига икки маҳалдан "Бунёдкор" ва "Обод" стадионларида ўтказилмоқда. Машғулотларда "Қўқон-1912" мураббийлари футболчилар билан янги тактик ишланмалар ҳамда ўйин пайтида юзага келиши мумкин бўлган стандарт холатлар устида иш олиб боришмоқда.

Барча футболчи ва мураббийларнинг кайфиятлари аъло даражада. Жамоа шифокорлари барча футболчиларни мавсумга соғ саломат ҳолатда етиб келишлари учун меҳнат қилишмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!