Рашидовнинг жамоаси Лига кубоги чорак финалида мағлуб бўлди

Бугун БААда мамлакат Лига кубогининг чорак финал баҳслари давом эттирилди. Ҳамюртимиз Сардор Рашидов тўп сурадиган “Ал-Жазира” клуби сафарда “Дибба Ал-Фужайра” клуби меҳмони бўлди.

Ушбу ўйинда мезбонлар 3:1 ҳисобида ғалабага эришдилар. Ҳамюртимиз учрашувни заҳира ўриндиғидан кузатди ва майдонга тушмади.

Жавоб беллашуви 2018 йилнинг 15 февралида “Ал-Жазира” майдонида бўлиб ўтади.

БАА Лига кубоги. Чорак финал. Биринчи ўйин

“Дибба Ал-Жужайра” – “Ал-Жазира”  3:1.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!