Расман! Александр Мочинов "Сўғдиёна" бош мураббийи

Хабарингиз бор, иккинчи даврадан бошлаб Игорь Шквирин бош мураббий вазифасида ишлаб келаётган эди.

Бир неча кун олдин эса SPORTS.uz сайти "Сўғдиёна"га бошқа мураббий тайинланиши ва у Александр Мочинов эканлиги борасида маълум қилганди. 

“Сўғдиёна”га янги мураббий келади (ми)?

Игорь Шквириннинг шартнома муддати якунланганлиги сабабли жиззахликлар билан хайрлашди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Ҳозирда расман Александр Мочинов бош мураббий этиб тайинланди ва жамоа 2018 йилги мавсумга Александр Мочинов қўл остида тайёргарликни давом эттирмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!