Расман! Асрор Алиқулов “Шўртан” бош мураббийи

14 февраль куни “Шўртан” жамоасининг Ғузордаги қароргоҳида клуб раҳбарияти йиғилиш ўтказди. Унда “Шўртан” ПФК МЧЖ Бош директори Камолиддин Раҳимов, Техник Директор Баҳодир Шаймардонов, мураббийлар гуруҳи ва футболчилар иштирок этишди. Кун тартибида “Шўртан” жамоасига бош мураббий тайинлаш масаласи кўриб чиқилди.

Бир нечта мутахассислар орасидан Асрор Алиқулов номзоди маъқул топилди. Шундай қилиб, футбол бўйича 2018 йилги мусобақаларда расман Ғузор жамоасини Асрор Алиқулов бошқарадиган бўлди. Унга Ботир Қодирқулов ҳамда Акмал Саитқуловлар ёрдам беришади. Дарвозабонлар бўйича мураббий сифатида Эркин Мирзаев фаолият олиб боради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!