“Реал” ва “Барселона”нинг бир йил ичида қимматлашган ва арзонлашган 10 футболчиси

3193

“Реал” ва “Барселона”нинг бир йил ичида қимматлашган ва арзонлашган 10 футболчиси

Бугун Испания Ла Лигаси 17-туридан ўрин олган “Реал” ҳамда “Барселона” жамоалари ўртасидаги баҳс олдидан, мазкур клубларнинг ортда қолган йил давомида арзонлашган ва қимматлашган футболчилари рейтинги тузилди. Бу борада бизга transfermark.com  ёрдам беради.

Қимматлашганлар

Тони Кроос (“Реал”, 70 млн евро) + 10 млн еврога қимматлашди (бир йил ичида)

Мазкур рўйхатни Тони Кроос очиб беради. 27 ёшли футболчи ҳозир фаолиятининг айни чўққисида. Германиялик футболчи жамоавий турнирларда ютиш имкони бўлган ҳар қандай совринни қўлга киритиб бўлди. У 2017 йилда салкам 15 % га қимматлашди.

Паулиньо (“Барселона”, 20 млн евро) + 10 млн евро

Бразилиялик футболчи “Барселона” тарихидаги энг муваффақиятсиз трансфер” деб айтилган эди. Бироқ қисқа фурсат ичида у ўзининг ҳаракатлари билан бу гапни айтганларга мусобиб жавоб бера олди. Паулиньо бу мавсум Ла лигада 6 та гол киритишга эришди. Маълумот ўрнида айтиш жоиз, Бензема ва Роналдуларнинг бу мавсум Ла лигада киритган умумий голлари сони ҳам айнан 6 тага тенг. Унинг трансфери бир йил ичида 50 % га қимматлашди.

Тео Эрнандес (“Реал”, 20 млн евро) + 10 млн евро

20 ёшли футболчининг фаолияти юқори фурсатларда ўсиб бормоқда. Бундан бир йил олдин у “Атлетико”нинг ёш футболчиси бўлиб, “Алавес”га ижарага берилган оддий тарбияланувчи эди холос. Энди эса у жаҳоннинг энг яхши клубида тўп сурмоқда. Шундай ўсишда давом этса, яқин икки йил ичида Марселога анча “бош оғриқ” бўлади, бу йигитча.

Даниэль Себалос (“Реал”, 30 млн евро) + 11 млн евро

У ҳам бир йил олдин “Бетис”нинг оддий футболчисидан бири эди. Бироқ  2017 йилда у “Реал”нинг асосий жамоасига кира олди. ЕЧЛда 4 та ўйин ўтказди ва “Алавес” дарвозасига иккита тўп киритди. Қолаверса, кубок баҳсларида ҳам ўзининг ишончли ҳаракатлари билан қолганлардан ажралиб турди. Ишонаверинг, бу хали бошланиши.

Марко Асенсио (“Реал”, 30 млн евро) + 15 млн евро

Мавсум аввалида бўлиб ўтган  Испания суперкубогининг бош қаҳрамонларидан бири. У ўзининг “сеҳрли чап оёғи” билан исталган дарвозабонга муаммолар туғдира олишини ўша баҳсларда барча кўрди. Дарвоқеа, у бундан бир муддат илгари мадридликлар билан шартномасини узайтирди ва энди Асенсиони қўлга киритмоқчи бўлган клуб “Реал”га 700 млн евро тўлаши лозим бўлади.

Арзонлашганлар

Андре Гомеш (“Барселона”, 25 млн евро) – 10 млн евро арзонлашди (бир йил ичида)

Паулиньодан фарқли ўлароқ, Гомешнинг “Барселона”га трансфери энг муваффақиятсиз трансфер бўлди. Каталонияликлар уни 35 млн еврога сотиб олишган эди. Бироқ ортда қолган йиллар ичида у жамоа учун фойдали бирор ишни амалга оширган йўқ. Унинг  ҳамон “Барселона”да ўйнаётганлиги  эса янада ғалати.

Лука Модрич (“Реал”, 40 млн евро) – 10 млн евро

Модрич фаолиятини якунлашига хали анча вақт бор. У шубҳасиз “Реал”нинг етакчи футболчиларидан биридир.  Бунга БААда ўтган клублар ўртасидаги ЖЧда ҳам ҳамма гувоҳ бўлди. Бироқ унинг ёши борган сари ўтиб бормоқда…

Андреас Иньеста (“Барселона”, 20 млн евро) – 10 млн евро

Иньестада ҳам Модрич каби ҳолат. Фақат унинг ёши Модричдан анча катта. У бемалол келгуси фаолиятида нима қилиши борасида бош қотирса ҳам бўлаверади.

Гарет Бэйл (“Реал”, 80 млн евро) – 10 млн евро

Бэйлнинг фаолиятига ачинмасангиз, демак сизнинг юрагингиз йўқ. Уэльслик ажойиб иқтидор эгасини жароҳатлар мунтазам таъқиб этиб келмоқда ва шу боис, асосий вақтини заҳирада ўтказмоқда.

Арда Туран (“Барселона”, 30 млн евро) – 13 млн евро

“Мен “Барселона”дан кетишни  истайман”, – деб очиқ-ойдин гапирган эди туркиялик футболчи. Ўз навбатида, “Барселона” ҳам у билан хайрлашишга тайёр эканлиги айтилган эди. У бундан икки йил олдин Каталонияга Ла лиганинг энг умидли футболчиларидан бири сифатида ташриф буюрган эди. Ҳозир эса хатто қайдномага ҳам киритилмаяпти.

Шаҳзод Холбоев тайёрлади

Манба: Championat.com