Россияга ЖЧ-2018ни томоша қилиш учун Мексикадан 25 минг мухлис келади

259

Россияга ЖЧ-2018ни томоша қилиш учун Мексикадан 25 минг мухлис келади

Мексиканинг Россиядаги фавқулодда ва муҳтор элчиси Норма Пенсадо Морено ЖЧ-2018ни томоша қилиш учун океан ортидаги юртидан қанча мухлис ташриф буюуриши ҳақида айтиб ўтди.

“Россия мексикалик мухлисларни ўзига жалб қиладиган ажойиб мамлакатга айланди. Ўтган йили ушбу мамлакатда бўлиб ўтган Кофендерациялар кубоги мусобақасини томоша қилиш ва терма жамоасини қўллаб-қувватлаш учун Мексикадан 2 мингга яқин ишқибоз ташриф буюрди. Шубҳасиз Россияга келганлар яна ушбу юртга сафар қилишни режалаштиришган.

Бизнинг режамиз бўйича ЖЧ-2018ни томоша қилиш учун Мексикадан 25 мингга яқин футбол мухлиси ташриф буюриши кутилмоқда. Ушбу турнирнинг аҳамиятини ҳисобга олсак, бу рақамлар янада ортиши мумкин.

Йилдан йилга футболга кўпроқ қизиқа бошлаяпман. Бизнинг терма жамоамиз бундай йирик мусобақаларда доимо яхши қатнашиб келган ва бу сафар ҳам ватандошларимга жаҳон чемпионатида энг яхши натижани қўлга киритишларини тилаб қоламан”, - дейди Морено.

Эслатиб ўтамиз, Мексика терма жамоаси жаҳон чемпионатининг “F” гуруҳидан ўрин олган. Ушбу гуруҳда шунингдек Германия, Швеция ҳамда Жанубий Корея терма жамоалари ҳам жой олишган.