Рўзиқул Бердиев йирик мағлубиятга қандай изоҳ берди?

1472

Рўзиқул Бердиев йирик мағлубиятга қандай изоҳ берди?

“Персеполис” – “Насаф” учрашуви якунида, учрашув якунларига бағишланган матбуот анжумани бўлди. Матбуот анжуманининг дастлабки қисмида жамоамиз устози Рўзиқул Саъдуллаевич иштирок этди ва журналистларнинг қизиқтирган саволларига жавоб берди.

- Аввало “Персеполис” жамоасини бугунги ғалаба билан табриклайман. Бугун гуруҳимиздаги кучли рақиб билан куч синашдик. Кучли рақиб билан бўлган учрашувларда диққатни йўқотиш оғир оқибатларга олиб келади. Биз биринчи голни ўтказган вазиятда ана шундай диққатимизни йўқотдик. Аслида футболдаги биринчи гол катта аҳамиятга эга. Биз деярли янги таркиб билан ўйнаяпмиз, шунингдек таркибимизда ёш футболчилар ҳам кўп. Бу футболчиларимизда бугун ҳаяжон ҳам кўп бўлди.

“Персеполис” кучли жамоа, таркибида кучли футболчилар тўп тепишади. Ўйлайманки улар бу йилги ОЧЛда ҳам узоқроқ боришади.

Бизда ҳали миллий чемпионатимиз бошлангани йўқ. Биз энди янги мавсумдаги иккинчи расмий учрашувни ўтказдик. Ўйин амалиёти камлиги ҳам бугунги мағлубиятимизга ўз таъсирини кўрсатди.

“Персеполис” клубида ажойиб ҳужумчилар бор, бундай ҳужумчиларга қарши ўйнаганда жуда эҳтиёт бўлиш керак. Бу футболчилар бугунги учрашувда ҳам ўзларини кўрсатишди, - деди Бердиев.