Супер лига янги аъзоси "Нефтчи"га янги ўйинчи келиб қўшилди

Кеча ЎФФ томонидан Фарғонанинг "Нефтчи" жамоаси янги мавсумда Супер лигада иштирок этиши маълум бўлди. Бугун жамоа машғулотларни бошлади. Таркибда ҳозирда маҳаллий ёшлар билан биргаликда Мансур Саидов, Отабек Исроилов, Мўйдин Мамазулунов, Жавоҳир Расулов, Шерзод Ҳакимов, Абдураҳмон Абдулхақовлар қатнашишмоқда.

Отабек Исроилов маълум муддат "Цементчи" йиғинида қатнашиб яна "Нефтчи"га қайтганлигини таъкидлаб ўтмоқчи эдик.

Яна ўтган мавсумлар давомида "Андижон" таркибида тўп сурган Анвар Бердиев ҳам машғулотларда иштирок этмоқда.

Машғулотларни Мурод Исмоилов ва Сергей Лебедов олиб бормоқда. Жамоанинг кайфияти жудаям аъло даражада.

Абдулазиз Абдувоҳидов.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!