Суперлига жамоалари маркетологлари Японияда тажриба орттиришмоқда

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Суперлигасида иштирок этувчи клубларнинг маркетинг ходимлари тажриба орттириш мақсадида Японияга жунаб кетишган эди.

Режага кўра кеча Суперлига клублари маркетинг ходимлари семинарга киришдилар. Илк семинарда мутахассислар Жей-лигада маркетинг, ҳомийларни жалб қилиш бўйича олиб борилаётган чора-тадбирлар ҳақида батафсил маълумот олишди ва тажриба ўрганишди. Бу ҳақда ЎзПФЛ расмий сайти хабар бермоқда.

Ушбу семинар доирасида маркетинг ходимлари бугун Япония Суперкубоги баҳсини стадиондан томоша қилишди ва учрашувнинг ташкил қилиниш жараёни бўйича тажриба тўплашди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!