Тезкор хабар! "Бухоро" футболчиси ўйин пайти ҳушдан кетди

Аввал хабар берганимиздек бугун Суперлиганинг икки жамоаси - “Нефтчи” ва “Бухоро” ўзаро назорат баҳсида майдонга тушди. "Бунёдкор" футбол академиясининг сунъий қопламали майдонида бўлиб ўтган баҳс 1:1 ҳисобида якунланди.

Ўйиннинг иккинчи бўлими ўтиб бораётган бир пайтда ноҳуш ҳолат юз берди. Кутилмаганда бухороликлар аъзоси Эргаш Исмоилов майдонда ҳушини йўқотди. Шифокорлар футболчига зудлик билан тез тиббий ёрдам кўрсатишди. Айни дамда футболчининг соғлиги ҳақида маълумотлар йўқ.

Учрашув ҳар иккала томоннинг розилиги билан муддатидан аввал якунланди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!