Тўпурар ҳужумчимиз “Дордой”дан кетди

2017 йилги мавсумни Қирғизистоннинг “Дордой” клуби сафида ўтказган ҳамюртимиз Алишер Азизов келгуси мавсумни бошқа жамоада ўтказади.

Клуб расмий сайтида ёзилишича, “Дордой” сафини 8 нафар футболчи тарк этди. Кетганлар орасида эса ҳамюртимиз ҳам ўрин эгаллаган.

“Биз ушбу футболчиларга профессионаллиги ва сариқ-кўк рангли либосга содиқлиги учун раҳмат айтади ва уларнинг келгуси фаолиятида омад тилаб қолади”, – дейилади расмий баёнотда.

Эслатиб ўтамиз, Азизов Қирғизистон чемпионати тўпурарлари орасида иккинчи бўлган эди. У мавсум давомида 10 та гол киритиб, энг яхши тўпурарлар орасида иккинчи бўлган эди.

Фото: "Дордой"

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!