"Црвена Звезда" - ЦСКА жуфтлиги тақдирига Москвада ойдинлик киритилади (видео)

249

Кеча Сербия пойтахти Белград шаҳрида Европа лигаси 1/16 финал босқичидан ўрин олган маҳаллий “Црвена Звезда” ҳамда Москванинг ЦСКА клуби ўртасидаги баҳс бўлиб ўтди.

Қизиқарли кечган учрашувда ҳисоб очилмади. Томонлар 0:0 ҳисобидаги дурангга имзо чекишди. Энди ушбу жуфтлик тақдирига Москвада бўлиб ўтадиган жавоб баҳсида ойдинлик қиритиладиган бўлди.