УЕФА Миллатлар кубогига қуръа ташланди

УЕФА томонидан янги ташкил қилинган УЕФА миллатлар лигаси қуръа ташланди. Унга кўра, қитъанинг 55 терма жамоаси тўртта лигага ажратилган ҳолда тўрттадан гуруҳга ажратиб чиқилди.

Қуръа натижалари қуйидагича кўриниш олди:

 

«A» Лигаси

1-гуруҳ: Германия, Франция, Нидерландия.
2-гуруҳ: Бельгия, Швейцария, Исландия.
3-гуруҳ: Португалия, Италия, Польша.
4-гуруҳ: Испания, Англия, Хорватия.

«B» Лигаси

1-гуруҳ: Словакия, Украина, Чехия.
2-гуруҳ: Россия, Швеция, Турция.
3-гуруҳ: Австрия, Босния ва Герцеговина, Шимолий Ирландия.
4-гуруҳ: Уэльс, Ирландия, Дания.

«C» Лигаси 

1-гуруҳ: Шотландия, Албания, Исроил.
2-гуруҳ: Венгрия, Греция, Финляндия, Эстония.
3-гуруҳ: Словения, Норвегия, Болгария, Кипр.
4-гуруҳ: Руминия, Сербия, Черногория, Литва.

«D» лигаси

1-гуруҳ: Грузия, Латвия, Қозоғистон, Андорра.
2-гуруҳ: Беларусь, Люксембург, Молдова, Сан-Марино.
3-гуруҳ: Озарбойжон, Фарер ороллари, Мальта, Косово.
4-гуруҳ: Македония, Арманистон, Лихтенштейн, Гибралтар

«А» лигасидаги тўрт гуруҳ ғолиблари 2019 йилнинг июнь ойида бўлиб ўтадиган финал босқичига чиқишади. Мезбонларни УЕФА 2018 йилнинг декабрь ойида иштирокчилар орасидан танлаб олади. B, C ва D гуруҳи ғолиблари даражасини кўтариш учун учрашувлар ўтказишади. A, B ва C лига гуруҳларида сўнгги ўринни эгаллаган жамоалар даражаси бир поғона пасаяди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!