Украина Италия билан ўртоқлик учрашуви ўтказади

Украина футбол федерацияси расмий сайтининг хабар беришича Андрей Шевченко бошчилигидаги жамоа шу йилнинг 10 октябрь куни Италия термасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушади.

Ушбу баҳс Италияда бўлиб ўтади. Бироқ, ҳозирча ўйин қайси стадионда ўтказилиши маълум эмас.

Эслатиб ўтамиз, ҳар иккала терма жамоа ЖЧ-2018 йўлланмасидан мосуво бўлишган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!