Видеотакрорлар тизими Украинада жорий мавсумнинг ўзидаёқ ишга туширилиши мумкин

327

Видеотакрорлар тизими Украинада жорий мавсумнинг ўзидаёқ ишга туширилиши мумкин

Украина футбол федерацияси ҳакамлар қўмитаси раиси Лучано Луччи видеотакрорлар тизими (VAR) қачондан Украина чемпионатига тадбиқ этилиши ҳақида айтиб ўтди.

“Украина чемпионатида видеотакрорлар тизимидан қачон фойдаланиш бошланади? Менимча кейинги мавсумдан.

Агар махсус техника тайёр бўлса ва тегишли руҳсатнома олинса, мамлакат суперкубоги ёки кубок финалида ушбу тизимдан фойдаланишимиз ҳам мумкин”, - дейди Луччи.

Маълумот учун, Украина кубоги финали 9 май куни Днепр шаҳрида бўлиб ўтади.