"Ювентус" Хедирага муносиб ўринбосар топди

“Монако” клуби ярим ҳимоячиси Фабиньо “Ювентус”нинг қизиқишлар доирасига кириб қолди.

El Mundo Deportivo нашрининг ёзишича туринликлар 24 ёшли бразилиялик футболчини келажакда Сами Хедиранинг ўрнига муносиб ўринбосар сифатида қарашмоқда.

“Ювентус” раҳбарияти машҳур агент Жорже Мендеш билан жуда яхши муносабатда эканлиги сабаб унинг мижози ҳисобланган Фабиньони сотиб олишда ёрдам беришига умид қилмоқда.

Маълумот учун, Фабиньо жорий мавсум Франция чемпионатида жами 24та учрашувда иштирок этган ва ўз ҳисобига 5та гол ҳамда 4та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!