«Нефтчи» ўртоқлик учрашувида «Шахтёр» вакилларини мағлуб этди

 

Анталияда ўқув машғулот йиғинларини ўтказаётган "Нефтчи" жамоаси кеча режадан ташқари яна бир ўйин ўтказди, бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

Донецкнинг "Шахтёр" U-21 жамоаси "Нефтчи" клубига режадан ташқари ўртоқлик ўйини ўтказиш таклифи билан мурожаат қилди. Андрей Фёдоров бошчилигидаги мураббийлар штаби футболчиларга янада кўпроқ ўйин амалиёти бўлиши учун мазкур ўртоқлик баҳсига розилик беришди.  "Шахтёр" жамоасининг 21 ёшгача бўлган футболчиларга қарши ўйин ҳам қизғин ва муросасиз курашларга бой ўтди. Ўйинда "Нефтчи" 2:1 натижасига кўра рақибни таслим қилишди.

Фарғоналиклар сафида Аббос Махсталиев пенальтини аниқ амалга оширган бўлса, Абдужамол Исроилов ҳам ўз ҳисобига гол ёзиб қўйди. Бу ўйинда жамоанинг бир қатор тажрибали ва легионер футболчиларига дам берилди.  Донецкликларнинг ёшлар жамоасига қарши беллашув бўлгани муносабати билан Андрей Фёдоров ҳам мазкур учрашувда кўпроқ ёш футболчилар имконият берди.

"Нефтчи" Донецк клубига қарши қуйидаги таркибда ўйнади.

Асосий таркиб: Абдумавлон Абдужалилов, Ҳамза Каримов, Ҳусниддин Ғофуров, Иброҳим Нўъмонов,  Сардор Қулматов,  Умид Қодиров, Абдужамол Исроилов, Никита Павленко, Абдураҳмон Абдулҳақов, Дамир Низанов, Мўйдин Мамазулумов

Захирадан майдонга тушганлар: Аббос Махсталиев, Фурқат Ҳасанбоев, Жавоҳир Расулов

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Surxon turon
22/07/2019 23:05
Нефтчи зӯру