«Реал» бугун «Севилья»га қарши баҳсда Рамос, Карвахаль, Варан ва Каземироларнинг хизматларидан фойдалана олмайди

Хабарингиз бор бугун Испания Ла Лигасининг 16-тур марказий баҳсида “Реал” ўз майдонида “Севилья”ни қабул қилади.

Ушбу муҳим учрашув олдидан “қироллик клуби” сафида бир қатор жиддий йўқотишлар мавжуд. Ҳусусан, Зинедин Зидан бугун дисквалификация қилинган Дани Карвахаль, Серхио Рамос ва Каземиролардан ташқари жароҳат олган Рафаэль Вараннинг ҳам хизматларига таяна олмайди.

Эслатиб ўтамиз, “Реал” – “Севилья” учрашуви бугун Тошкент вақти билан соат 20:15да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!