Бадиий гимнастика. Софияда Жаҳон кубоги якунланди

 

Болгария пойтахти София шаҳрида бадиий гимнастика бўйича Жаҳон кубоги ниҳоясига етди. Бу ҳақда Ўзбекистон МОҚ матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Ушбу мусобақада ўзбекистонлик спортчилар ҳам иштирок этишмоқда. Жаҳон кубогида лента билан машқлар йўналишида ҳамюртимиз Сабина Ташкенбаева финал босқичида бешинчи натижани қайд этди.

Мазкур йўналишда дунёнинг 30 та давлатидан ташриф буюрган 57 нафар гимнастикачи иштирок этганлигини қайд этиш лозим.

Жамоавий беллашувларда эса қизларимиз 3 та тўп ва 2 та арқон машқларида 18 та жамоа ичида саккизинчи ўринни эгаллашди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!