Малайзияда бадиий гимнастика бўйича Осиё чемпионати муваффақиятли ўтмоқда

194

Малайзияда бадиий гимнастика бўйича Осиё чемпионати муваффақиятли ўтмоқда

Айни кунларда Малайзия пойтахти бадиий гимнастика бўйича Осиё чемпионатига мезбонлик қилмоқда. Миллий Олимпия қўмитаси матбуот-хизматининг хабар беришича, ушбу чемпионатда иштирок этаётган вакилларимиз қатор медалларга қўлга киритишган. 

Жумладан, булава билан машқларда Сабина Ташкенбаева олтин медални қўлга киритган бўлса, Нуриниссо Усмонова ҳалқа билан чиқишда қитъа чемпионига айланди.

Нуриниссо Усмонова шунингдек, булава билан машқларда кумуш, тўп билан машқларда эса бронза медалини терма жамоамиз ҳисобига қўшиб қўйди.