Оксана Чусовитина Дохадаги жаҳон кубогининг финалига йўл олди

467

Оксана Чусовитина Дохадаги жаҳон кубогининг финалига йўл олди

Айни кунларда Қатар пойтахти спорт гимнастикаси бўйича жаҳон кубогининг навбатдаги босқич беллашувларига мезбонлик қилмоқда. 

Дунёнинг энг кучли гимнастикачилари қатори ҳамюртимиз Оксана Чусовитина ҳам ушбу нуфузли турнирда иштирок этяпти. Вакиламиз кеча таяниб сакраш бўйича ўтган саралаш баҳсида иштирок этиб, 14.283 балл жамғаришга мувафақ бўлди. Бу натижа унга финалда иштирок этувчи энг кучли саккиз нафар иштирокчи орасида бўлиши таъминлади.