Рус хоккейчилари Олимпиадада 12 йиллик анъанага барҳам беришди

Хоккей бўйича Россия терма жамоаси Пхёнчханда ўтаётган қишки Олимпиада ўйинларининг чорак финалида Норвегия термасини йирик 6:1 ҳисобида мағлуб этди.

 Россияликлар 2006 йилдан бери илк марта турнирнинг чорак финалида ғалаба қозонди.

Туриндаги қишки Олимпиаданинг чорак финалида Канада термаси мағлуб этилган бўлса (2:0), ярим финалда Финляндияга имкониятни бой беришган (0:4). 3-ўрин учун баҳсда Чехия термаси руслардан устун келишган.

Сўнгги марта россияликлар 2002 йилги Олимпиадада бронза медалини қўлга киритган. 1992 йили эса турнирнинг олтин медалларига сазовор бўлишган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!