Бугун 15 нафар спортчимиз баҳсларга киришади

Бугун дзюдо бўйича Тошкент Гран-приси баҳсларининг сўнгги кунига старт берилади. Ушбу кун дастаридан ўрин олган беллашувларда эркаклар ўртасида -90, -100 ва +100 кг вазн тоифаларида ғолиблар номи аниқланса, аёллар баҳсида -78 ва +78 кг вазн тоифаларидагни спортчилар татамига кўтарилишади.  Ушбу кунги баҳсларда эркаклар ўртасида 8 нафар вакилимиз баҳсларга киришса, аёллар беллашувида 7 нафар ҳамюртиимиз ўз имкониятини синовдан ўтказади.

Хусусан, -90 кг вазн тоифасининг дастлабки босқичида Достон Мейлиев қозоғистонлик Сунггат Закарияевга, Дилшод Чориев тожикистонлик Эмомжон Камоловга ва Жасурбек Шукуров қирғизистонлик Шахриёр Идрисовга қарши татамига кўтарилса, Яҳё Имомов ўз иштирокини чорак финал босқичидан бошлайди.

Шунингдек, 100 килограммгача бўлган вазн тоифасида Илҳом Жўраев қозоғистонлик Темирлан Колбайга, Давронбек Сатторов венгриялик Залан Охатга қарши баҳсда дастлабки босқич масаласини ҳал қилса, Шерали Жўраев ярим финалга чиқиш олдидан беларуслик Микита Свирид ва Озарбайжон вакили Васиф Шарбатли жуфтлиги ғолиби билан куч синашади.

Бундан ташқари, энг оғир вазн тоифасининг дастлабки босқич беллашувларида Ихтиёр Холмуродов россиялик Сослан Жанаев ва Болтабой Болтаев эса АҚШ вакили Жошуа Патлиеловга қарши баҳс олиб борса, чорак финалда Уладзислау Циаприцкига, Бекмурод Олтибоев эса исроиллик Ор Сассонга қарши татамига кўтарилади.

Қизлар ўртасидаги баҳсда эса -78 кг вазн тоифасида Нодира Йўлдошева австрия вакиласи Бернадетт Графга қарши татамига кўтарилса, Кумуш Йўлдошева италиялик Розетта Мелора, Мафтуна Ҳамдамова россиялик Анастасия Дмитриева ва Юлдуз Муҳаммадиева эса исроиллик Йарден Майерсонга қарши чорак финал масаласини ҳал қилишади.

Шунингдек, +78 кг вазн тоифасида Рината Илматова дастлабки босқичда россиялик Анжела Гаспариянга қарши татамига кўтарилса, чорак финалда Нодира Жуманиёзова қозоғистонлик Гулжан Иссанова, Раҳима Йўлдошева Дария Карпова ва Назокат Ибрагимова эса британиялик Сара Адлимнгтон билан ярим финал масаласини ҳал қилишади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!