Бугун 3 нафар дзюдочимиз татамига чиқишади
Бугун Хитойнинг Хуххот шаҳрида Токио Олимпиадасига рейтинг очколарини тақдим этувчи Гран-при мусобақаси старт олади. Регламентга кўра, ушбу кун доирасида 3 нафар спортчимиз медаллар кураш олиб боришади.
2018 йилги мусобақаларда ёрқин натижалар қайд этаётган Шаҳрам Аҳадов (-66 кг) илк даврада Хитой Таипейи вакили билан баҳс олиб борса, ушбу вазн тоифасида баҳс олиб борадиган яна бир вакилимиз Сардор Нуриллаев шимолий кореялик Таэ Сон Сонг билан ҳисоб-китоб қилади. Шунингдек, қизлар тоифасида курашадиган Омонгул Алланазарова мезбон Тонгжуан Лу тўсиғидин ўтишга ҳаракат қилиб кўради.
Фикрлар