117 0

9-10 июнь кунлари пойтахтимиздаги “Универсал” спорт мажмуасида дзюдо кураши бўйича МОҚ соврини учун мамлакат биринчилиги бўлиб ўтди. Олимпия ўйинлари дастурига киритилган спорт турларини ёшлар орасида кенг тарғиб қилиш, қолаверса, терма жамоага номзод бўла оладиган ёшларни саралаб олиш учун ташкил қилинган жорий турнир барча мутасаддиларнинг эътибор марказида бўлди. 

200га яқин дзюдочиларнинг жамлаган мазкур мусобақада пойтахт вакилларидан ташқари Сурхондарё, Самарқанд ва Бухоро вилоятидан ташриф буюрган полвонларнинг маҳорати юқори баҳоланди. Кескин ва муросасиз кечган беллашувларда Шаҳбоз Нурматов, Абдужалил Юсупов, Зуҳра Маъмуржонова, Нилуфар Эрмагамбетова каби иштирокчилар ўз вазн тоифаларида ғолибликни қўлга киритишди. 

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98