Дзюдо бўйича Осиё кубогидан фоторепортаж

497

Дзюдо бўйича Осиё кубогидан фоторепортаж

  Пойтахтимиздаги "Универсал спорт саройи"да дзюдо бўйича ўсмирлар ўртасида Осиё кубоги мусобақалари бўлиб ўтмоқда.

  Бугунги мусобақалар ҳам ҳамюртларимиз учун омадли келди. Қизларимиз -40 кг., -44 кг., -48 кг., -52 кг., -57 кг., -63 кг., -70 кг., +70 кг. вазн тоифаларида беллашган бўлсалар, ўғил болалар -50 кг., -55 кг., -60 кг., -66 кг., -73 кг., -81 кг., -90 кг., +90 кг. да омадларини синовдан ўтказишди. Мусобақа якунига кўра, спортчиларимиз 10 та олтин, 6 та кумуш ва 12 та бронза медалларини жамғариб, карвонбошилик қилишмоқда. Қозоғистонлик қўшниларимизда 5 та олтин, 7 та кумуш ва 15 та бронза медаллари бор. Улар 2-ўринда. Тожикистонлик дзюдочиларда эса 1 та олтин, 1 та кумуш ва 1 та бронза медали бор.

  Мусобақалар давом этмоқда.