Дзюдо бўйича Ўзбекистон чемпионатининг биринчи куни якунланди

564

Дзюдо бўйича Ўзбекистон чемпионатининг биринчи куни якунланди

Хабар берганимиздек, бугун пойтахтимизда дзюдо бўйича Ўзбекистон чемпионати старт олди. Регламентга кўра, бугунги беллашувлар 7 вазн тоифасида ўтказилди. 

Кескин ва муросасиз кечган баҳсларда эркаклар ўртасида Раҳмон Рўзиев (-60), Сардор Нуруллаев (-66), Ҳикматулло Тўраев (-73), аёллар тоифасида Кумуш Курязова (-48), Диёра Келдиёрова (-52), Амангул Алланазарова (-57)  ҳамда Гулноза Зияева (-63) ўз вазн тоифаларида ғолибликни қўлга киритишди. 

Эртага эркаклар ўртасида 81, -90, -100 ва +100, аёллар тоифасида -70, -78 ва +78 кг. вазнларда баҳслар бўлиб ўтади.