Дзюдочиларимиз Парижга йўл олишади

943

Дзюдочиларимиз Парижга йўл олишади

Ушбу ҳафта якунида дзюдо ишқибозларининг нигоҳи Франция пойтахтимига қаратилади. Боиси 10-11 февраль кунлари Париж шаҳрида ушбу спорт тури бўйича наватдаги Катта дубулға турнирига мезбон бўлади. 

Дунёнинг энг сара спортчилари иштирок этадиган жорий турнир ҳам вакилларими иштирокида ўтади. Терма жамоамиз мураббийлар штаби Париж турнирига 4 нафар спортчи билан йўл олишади. Унга кўра, 60 килограмм вазн тоифасида Шарофиддин Лутфуллаев, -66 килограмм вазн тоифасида Сардор Нуруллаев, -73 кг.да Ҳикматулло Тўраев ва -81 килограммгача тоифасида Акмалжон Нажмиддинов иштирок этишади. 

"Мусобақага тайёгарлик яхши бўлди. Айнан шу турнирга пухта ҳозирлик кўриш учун астойдил ҳаракат қилдим. Париж турнирида мунтазам иштирок этиб келаман. У ерда энг сара дзюдочилар жам бўлишади. Жаҳон рейтингида ҳам жуда катта очко беради. Насиб қилса, бу йил чемпион бўлиб келишни ният қилганман", – дейди терма жамоамиз аъзоси Шарофиддин Лутфуллаев. Ушбу дзюдочимиз ўтган йилги баҳсларда кумуш медалга эга бўлган.