Дзюдочиларимиз Хитой Гран-присида иштирок этишади

25-27 май кунлари Хитойнинг Хуххот шаҳрида Гран-при сериясидан ўрин олган навбатдаги мусобақа бўлиб ўтади. Эътиборлиси, жорий турнир орқали 2020 йили Токио шаҳрида бўлиб ўтадиган навбатдаги Олимпия ўйинларига рейтинг очколари йиғиш бошланади. 

Шу нуқтаи назардан дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари ҳам ушбу мусобақага жиддий ҳозирлик кўрмоқда ва унда асосий таркиб спортчилари билан иштирок этади. Халқаро дзюдо федерациясининг расмий сайтида Хуххот Гран-присида иштирок этувчилар орасида 11 нафар вакилимизнинг исм-фамилияси келтириб ўтилган. Демак, терма жамоамиз қуйидаги таркиб билан қатнашиши кутилмоқда: 

  • -66 кг: Сардор Нуриллаев ва Шаҳрам Ахадов;
  • -73 кг: Гиёсжон Бобоев ва Мирзоҳид Фармонов;
  • -81 кг: Шарофиддин Болтабоев;
  • -90 кг: Шаҳзод Собиров;
  • -100 кг: Муҳаммадкарим Хуррамов;
  • +100 кг: Ихтиёр Холмуродов ва Бекмурод Олтибоев;
  • -57 кг: Омонгул Алланазарова;
  • -70 кг: Гулноза Матниязова.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!