511

Хабар берганимиздек, Хитойнинг Хуххот шаҳрида дзюдо бўйича навбатдаги Гран-при мусобақаси старт олди. Токио Олимпиадасига рейтинг очколарини тақдим этувчи илк мусобақанинг биринчи кунги беллашувлари якунланди. 

Регламентга кўра, илк кунда енгил вазн тоифаларида баҳслар бўлиб ўтди. Вакилларимиздан Сардор Нуриллаев ҳамда Шаҳрам Аҳадов 66 килограммгача бўлган вазн тоифасида учинчи даврада баҳсларни якунлашган бўлса, Амангул Алланазова илк босқичдаёқ турнир билан хайрлашди. 

Биринчи кун якуни бўйича Япония терма жамоаси 3 та олтин ва 1 та бронза медаллари билан умумжамоа ҳисобида етакчиликни қўлга олди. 1 тадан олтин, кумуш ҳамда бронза медалларини жамғарган Қозонғистон терма жамоаси иккинчи поғонада кетмоқда. 

Sports.uz 2018