Икки нафар дзюдочимиз Анталя Гран-присида бронза медали учун курашади

494

Икки нафар дзюдочимиз Анталя Гран-присида бронза медали учун курашади

Бугун Туркиянинг Анталя шаҳрида дзюдо бўйича Гран-при мусобақасининг иккинчи кун беллашувлари давом этмоқда. Регламентга кўра, бу кун ўрта вазн тоифасида медаллар учун кураш кечади. Қувонарлиси, эрта тонгдан курашга киришган икки нафар вакилимиз кечки дастурда медаллар учун курашда иштирок этадиган бўлишди. 

Йигитларимиздан Нанкин Олимпиадасининг бронза медали соҳиби Суҳроб Турсунов (-81 кг) ярим финалгача бўлган йўлни муваффақиятли босиб ўтди. Финал остонасида америкалик Жэк Хэттонга имкониятни бой бериб, бронза медали учун курашадиган бўлди. Бу йўлда унга молдовалик Дорин Готоноага рақиб бўлади. 

Қизларимиздан Гулноза Матниязова ҳам ярим финалгача мағлуб бўлмади. Ҳал қилувчи босқич йўлида канадалик рақибасининг тўсиғидан ўта олмади. Гулноза шу тариқа бронза медали учун австриялик Михаэла Поллерес билан курашадиган бўлди.