920

Бугун пойтахтимизда дзюдо бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасида Осиё кубогининг биринчи кун беллашувлари ўз якунига етди. Ўсмирлар учун жорий йил ўз тоифаларида ўтадиган Олимпия ўйинлари йўлланмасига қимматли рейтинг очколарини тақдим қилувчи ушбу мусобақа вакилларимиз учун омадли бошланди. 

Регламентга кўра, биринчи кун доирасида 8 вазн тоифасида баҳслар кечган бўлса, шулардан 6 тасида ёш вакилларимиз шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилишди. Йигитларимиздан Бобурмирзо Давлатов ва Зуфар Эргашев барча рақибларини мағлуб этишди. Қизларимиздан Кўҳинурбону Икромова, Юляна Максетбаева, Шукуржон Аминова ҳамда Нилуфар Эрмаганбетова ўз вазн тоифаларида олтин медалга сазовор бўлишди. 

Биринчи кундан сўнг умумжамоа ҳисобида Ўзбекистон терма жамоаси 6 та олтин, 5 та кумуш ва 6 та бронза медаллари билан умумжамоа ҳисобида биринчи ўринда боришмоқда. Иккинчи ва учинчи ўринларни Қозоғистон ҳамда Тожикистон терма жамоаси бўлишиб олган. 

Sports.uz 2018