Шаҳзод Собиров: Ҳали оптимал спорт формамга кирганим йўқ

625

Шаҳзод Собиров: Ҳали оптимал спорт формамга кирганим йўқ

Бугун ниҳоясига етган дзюдо бўйича Ўзбекистон чемпионатида Шаҳзод Собиров -90 кг вазн тоифасида иштирок этиб, олтин медални қўлга киритишга муваффақ бўлди. Ушбу ғалаба ва мусобақа таассуротлари ҳақида спортчимизнинг фикрларини дзюдо мухлисларига ҳавола қиламиз. 

– 90 килограммгача вазн тоифасида ички рақобат ҳақида нима дея оласиз? Бу вазнда энг асосий рақобатчи ким бўлади? 

– Айни дамда бу вазн тоифасида терма жамоамиздаги энг кучли ва ички рақобати катта бўлган тоифалардан бири. Бугунги мусобақага кучли дзюдочилар келди ва омадли ҳамда муносиблар шоҳсупага кўтарилишди. Асосий рақобатчига тўхталадиган бўлсак, бугун шоҳсупада ёнимда турган барча спортчиларни биринчи навбатда тилга олган бўлардим. Шунингдек, Дилшод Чориев, Яҳё Имомов каби улкан тажрибага эга бўлган полвонларимиз ҳам ички рақобатда бор. 

– Бугун оптимал спорт формасига чиққан Шаҳзод Собировни кўрдикми? 

– Йўқ, бугун оптимал спорт формасига чиққан Шаҳзод Собировни кўрмадингиз. Жароҳатдан кейин ҳали тўлиқ спорт формамга кирганим йўқ. Тинимсиз ишлашда давом этамиз ва Осиё ўйинлари арафасида ўша спорт формани кўришингиз мумкин бўлади.