Хоххот Гран-Присида иштирок этувчи дзюдочиларимиз номи маълум бўлди

196

Хоххот Гран-Присида иштирок этувчи дзюдочиларимиз номи маълум бўлди

25-27 май кунлари Хитойда дзюдо  бўйича Хаххот Гран-Приси баҳлари ўтказилади. Ушбу мусобақада дунёнинг 49 мамлакатидан келган 392 нафар спортчи 13 вазн тоифасида ғолиблик учун татамига чиқади.

Ушбу турнирда ҳамюртларимиздан эркаклар баҳсида -66 кг вазн тоифасида Сардор Нуриллаев, Шаҳрам Аҳадов; -73 кг вазнда Ғиёсжон Бобоев, Мирзоҳид Фармонов; -81 кг вазнда Шарофиддин Болтабоев; -90 кг вазнда Шаҳзодбек Собиров; -100 кг вазнда Муҳаммадкарим Ҳуррамов; +100 кг вазнда Ихтиёр Холмуродов, Бекмурод Олтибоевлар юртимиз шарафини ҳимоя қилишса, қизлардан -57 кг Амангул Алланазарова; -70 кг Гулноза Матниёзовалар иштирок этишади.