543 0

Жиззах вилоятининг Зафаробод тумани БЎСМда вилоят ДХХ, жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси ва туман ҳокимлиги ҳамкорлигида «Ўзбекистон ёшлари жиноятчиликка қарши» шиори остида дзюдо бўйича болалар ва ўсмирлар ўртасида вилоят очиқ биринчилиги ўтказилди.

Мусобақада Жиззах вилоятининг туманларидан ташқари Бухоро, Самарқанд, Қашқадарё, Сурхондарё, Тошкент, Андижон вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикаси жамоаларидан 400 нафарга яқин спортчи иштирок этишди.

Умумжамоа ҳисобида Самарқанд вилояти жамоаси 1-ўринни, Бухоро вилояти жамоаси 2-ўринни ва мезбонлар 3-ўринни эгаллашди.

Ғолиб ва совриндорлар диплом ва медаллар, қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди. Ўз вазн тоифасида биринчи ўринни эгаллаган ҳар бир спортчига ташкилотчиларнинг махсус совғаси – кимоно тақдим этилди.

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98