Дзюдо бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди

21 феврал куни Наманган шаҳрида дзюдо бўйича 1998 ва 1999 йилларда туғилган ўғил болалар ва қизлар ўртасида старт олган Ўзбекистон чемпионатига якун ясалди.

Унда 309 нафар ўғил болалар 8 вазн тоифасида (-55, -60, -66, -73, -81, -90, -100, +100) ғолиблик учун кураш олиб боришган бўлса, 112 нафар қиз болалар -44, -48, -52, -57, -63, -70, -78, +78 кг вазн тоифаларида куч синашдилар.

Кеча мусобақанинг сўнгги кунида барча ғолиб ва совриндорлар аниқланди.

Ўғил болалар мусобақаларида Ҳасан Ботиров (-55 кг), Манучеҳр Ширинов (-60 кг), Беҳруз Амандавлатов (-66 кг), Обидхон Нўмонов (-73 кг), Юсуфбек Норматов (-81 кг), Руфат Худаков (-90 кг) Шаҳбоз Пўлатов (-100 кг), Бекназар Тўрақулов (+100 кг) шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилдилар.

Қиз болалар беллашувларида Гулнур Муратбоева (-44 кг), Рускажон Йўлдошева (-48 кг), Маҳлиёхон Йўлдошева (-52 кг), Санобар Султонова (-57 кг), Хожинса Камолдинова (-63 кг), Чинора Худойқулова (-70 кг), Рината Илматова (-78 кг), Нодира Йўлдошева (+78 кг) биринчи ўринни қўлга киритдилар.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!