Дзюдочиларимиз учун биринчи кун якунланди

Бугун Германиянинг Дюссельдорф шарида дзюдо бўйича Катта дубулға туркумига кирувчи мусобақанинг биринчи кун беллашувлари бўлиб ўтмоқда

Афсуски, айни дамга келиб, вакилларимизнинг бугунги иштироки якунланди. Диёрбек Ўрозбоев иккинчи даврада озарбайжонлик Вугар Ширинлига қарши баҳс олиб бориб, имкониятни бой бериб қўйган бўлса, яна бир полвонимиз Достон Холиқулов украиналик Георги Зантария тўсиғидан ўта олмаган. 

Эртага 73 килограммгача бўлган вазн тоифасида Ғиёсжон Бобоевнинг чиқишига гувоҳ бўлишимиз мумкин. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!