АҚШ паралимпиячилари медаллар жамғаришда етакчиликни давом эттирмоқда

Хабарингиз бор, айни кунларда Жанубий Кореянинг Пхёнчхан шаҳрида  навбатдаги Паралимпия ўйинлари давом этмоқда. Бугун мусобақанинг бешинчи кун баҳслари ўз якунига етди. 

Айни пайтгача кечган беллашувлар якунига кўра, АҚШ Паралимпия терма жамоаси медаллар жамғариш бўйича яққол пешқадамлик қилмоқда. Иккинчи ўринда россиялик паралимпиячилардан иборат жамоа бораётган бўлса, Словакия термаси кучли учликни банд қилган. Батафсил: 

Мусобақада иштирок этаётган юртдошимиз Ёқутхон Холбекова бугун заиф кўрувчилар тоифасида 1,5 километрга спринт баҳсида қатнашиб, финал йўлланмасига эга чиқа олмади. Энди вакиламиз 17 март куни 7,5 км. масофада кечадиган баҳсда ўз омадини синаб кўради. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!