"Баркамол авлод-2017": Юнон-Рум курашида тошкентлик пахлавон ғалаба қозонди

 Биласиз, 25-27 май кунлари Жиззах вилоятида «Баркамол авлод-2017» мусобақалари бўлиб ўтмоқда. 26 май куни юнон-рум кураши бўйича ўсмирлар ўртасида 60 кг вазн тоифасида ғолиблар аниқланди.

Ушбу  вазнда Тошкентлик Юсупов финал йўлланмаси йўлида Тошкент вилояти вакили Омонгелдиев ва қорақалпоғисонлик Мамбедкаримовни мағлуб этди.  Финалда эса андижонлик Камолиддиновга қарши гиламга чиқди ва водийлик рақиби устидан ғалаба қозониб, биринчи ўринни эгаллади.

Юлдуз Раҳматова тайёрлади

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!