Оғир атлетика: Ўзбекистон делегацияси Францияга йўл олди

 

5-30 май кунлари Франциянинг Берк-сюр-Мер шаҳрида оғир атлетика (пауэрлифтинг) бўйича Европа Очиқ Чемпионати бўлиб ўтади. Мазкур мусобақада 40та давлатдан 250га яқин спортчилар иштироки кўзда тутилмоқда.

Ушбу беллашувларда етти нафар ўзбекистонлик спортчи ўз омадини синаб кўради.  Баҳсларда Наврузбек Абдурасулов (107кг вазн тоифасида), Фарход Умирзоқов (88кг), Яшинбек Олтиев (72кг), Исмира Исломова (79кг), Роза Қўзиева (55кг), Муслима Нуриддинова (50кг) хамда Шахзода Мамадалиевалар (45кг) юртимиз шарафини ҳимоя қиладилар.

Қайд этиш керакки, улар билан бирга мураббий Фазлиддин Умирзоқов мусобақага йўл олди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!