Оғир атлетика: Силтаб кўтариш бўйича ғолиблар аниқланди

Жиззах вилоятида ўтказилаётган “Баркамол авлод-2017” мусобақасида оғир атлетиканинг  тош кўтариш тури, силтаб кўтариш  йўналиши бўйича 85 кг вазн тоифасида ғолиблар аниқланди. 

Ушбу вазн тоифасида биринчи ўрин Тошкент шаҳридан иштирок этган Умар Шохназаровга насиб этди. У 136 кг вазндаги тошни ўзига бўйсундиришга муваффақ бўлди. Иккинчи ўрин  эса Тошкент вилояти вакили Дониёр Атабоевга насиб этди. Шоҳсупанинг учинчи ўринни Самарқандлик Азимжон Хожиев забт этди.

Юлдуз Раҳматова тайёрлади

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!