465

Миллий олимпия қўмитаси Президенти, Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов спорт соҳасидаги халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш, ўзаро муносабатларни янада ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратмоқда.

28-29 апрель кунлари Умид Аҳмаджонов таклифига биноан Осиё Олимпия Кенгаши президенти Шайҳ Аҳмад ал-Фаҳад ал-Сабах бошчилигидаги делегация юртимизда меҳмон бўлади. Бу ҳақда ЎФА расмий сайти хабар бермоқда. 

Ўзбек спортида олиб борилаётган кенг кўламдаги ислоҳотлар йўлида республикада иқтидорли спортчилар захирасини шакллантириш, уларнинг сонини ошириш, халқаро ареналарда рақобатбардош спортчиларни тайёрлашда фан ва тиббиётнинг аҳамиятини ҳисобга олган ҳолда илғор халқаро тажрибаларни ўрганиш муҳим аҳамият касб этади.

Осиё Олимпия Кенгаши делегациясининг пойтахтимизга ташрифи давомида томонлар расмий учрашув ўтказиш билан бир қаторда, ҳамкорлик алқаларини янада ривожлантириш, спортчиларимизнинг Жакартадаги Осиё ўйинларига тайёргарлик жараёни, мамлакатимизда спорт тараққиёти ва Олимпия ҳаракатига оид бошқа масалаларни ҳам муҳокама қилишлари кўзда тутилган.

Делегация таркибидан шунингдек, Ҳусайн ал-Мусаллам (Осиё олимпия кенгаши Бош котиби), Ҳайдар Фармон (Осиё Олимпия Кенгаши "Осиё ўйинлари-2018" директори), Люсен Альварес (Осиё Олимпия Кенгаши котиби), Аҳмад Азиз ал Аттия (Осиё Олимпия Кенгаши медиа офицери)лар ўрин олган.

Sports.uz 2018