279

 

Хитойда пара-атлетика бўйича “Пекин-2018” Очиқ чемпионати якунига етди. Мусобақада 11 нафар ўзбекистонлик спортчи иштирок этди. Қизғин баҳслар якунига кўра вакилларимиз 6та медаль қўлга киритдилар, дея хабар бермоқда Ўзбекистон МОҚ матбуот хизмати. 

Эркаклар ўртасида бўлиб ўтган баҳсларда Мансур Абдурашидов кўзи ожиз спортчилар ичида 100 м. масофага югуриш бўйича (00:11:31) кумуш медаль сохибига айланди. Яна бир спортчимиз Иззат Турғунов жисмоний нуқсони бор спортчилар ўртасида худди шу масофада бронза медаль ва узунликка сакрашда (5.31м.) олтин медаль қўлга киритди.

Александр Свечников найза отишда (66.96м.), Сафия Бурханова ядро улоқтиришда (13.63м.) олтин медалларини қўлга киритдилар. Мусобақанинг сўнги кунида Моҳигул Ҳамдамова найза отишда 19.69м. натижа билан иккинчи ўринни эгаллади.

Маълумот учун, Пекин-2018 Очиқ чемпионатида турли мамлакатлардан ташриф буюрган 305 нафар спортчи иштирок этди. Спортчиларимиз бугун Пекин-Тошкент йўналиши бўйича юртимизга қайтиб келадилар.

Sports.uz 2018