156

Бугун Буюк Британиянинг Шеффилд шаҳрида паралимпия сузиши бўйича Жаҳон серияси туркумига кирувчи Халқаро мусобақа старт олди, дея хабар бермоқда МОҚ ва Ўзбекистон Паралимпия ассоциацияси. 

Манбада келтирилишича, турнирда 4 нафар вакилимиз медаллар учун курашда баҳс олиб боришади. Беллашувларда Фотимахон Амилова, Муслима Одилова, Шохсанамхон Тошпулатова хамда Нигора Мирзоҳидовалар сузишнинг 50, 100, 200, 400 метр масофаларга эркин, брасс, баттерфляй ва комплекс усулларида юртимиз шарафини ҳимоя қиладилар.

Шеффилд турнири 3 июнгача давом этади. Бўлажак стартларда вакилларимизга омад тилаб қоламиз. 

Sports.uz 2018