Пхёнчхан-2018: Германиялик Лох чана спортида етакчилик қилмоқда

379

Пхёнчхан-2018: Германиялик Лох чана спортида етакчилик қилмоқда

Жанубий Кореянинг Пхёнчхан шаҳрида давом этаётган қишки Олимпия ўйинларининг биринчи кун дастурида чана спорти бўйича ҳам беллашувлар бўлиб ўтди.

Регламентга мувофиқ, иштирокчилар биринчи кун дастурида 2 уринишни амалга оширишди. Яккалик баҳсларида Ванкувер ва Сочи Олимпиадаларининг чемпиони ҳисобланмиш германиялик Феликс Лох бу гал ҳам ўзининг устунлигини намойиш қилмоқда. Айни дамда Феликс 2 уринишдан сўнг етакчиликни қўлга олган. Эртага спортчилар яна 2 бор ўз чаналарида муз трассасига чиқишади ва шундан сўнг умумий натижалар бўйича ғолиб ва совриндорлар аниқлаб олинади.

Чана спорти. Эркаклар, яккалик.

2-уринишдан сўнг ҳолат:

1. Феликс Лох (Германия) – 1.35,299
2. Давид Гляйршер (Австрия) – 0,188
3. Роман Репилов (РОА) – 0,217 . . .