574

Токио-2020 олимпиадаси ташкилотчилари кумуш медалларини тайёрлашда кумуш метали етишмовчилигига учрашлари мумкин.  Бу ҳақда The Straits Times нашри хабар бермоқда.

Илгарироқ, Токио-2020 олимпиадаси медаллари қайта ишланган металлардан тайёрланиши айтилган эди. Ҳозирга қадар керакли бронзанинг ярмидан кўпи етказиб берилган, бироқ, кумуш маъдани камлик қилмоқда.

Қайд этиш  жоиз, бундай қайта ишланган металлардан тайёрланган медаллар ясаш анъанаси мана учинчи ёзги олимпиадада ҳам давом этмоқда. Бунга қадар Лондон ва Рио олимпиадалари медаллари ҳам айнан қайта ишланган металлардан тайёрланган эди.

Маълумот учун, медаллар учун металлар эски смартфон ва эски компютерлардаги кичик металлардан олинган материаллардан тайёрланади.

Sports.uz 2018