V-Осиё ўйинлари машъаласини курашчилар ёқади

Хабарингиз бор, 17-27 сентябрь кунлари Тураманистон пойтахти Ашхобод шаҳрида Ёпиқ иншоотлардаги ва жанг санъати турлари бўйича V Осиё ўйинлари ўтказилади.

Мусобақа ташкилий қўмитасидан SPORTS.uz интернет ахборот порталига маълум қилишларича, ушбу мусобақа машъаласини ёқувчи спортчи номи аниқ бўлди.

Ушбу вазифа борасида кураш бўйича -60 кг вазн тоифасида Ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати ғолиби Шомуҳаммад Қурбоновга ишонч билдирилган.

Қайд этиш лозим, мусобақа очилиш маросими 17-сентябрь куни Ашхободдаги Олимпия стадионида ўтказилади.

Маълумот ўрнида ушбу мусобақада Осиё ва Океания минтақаларидан 62 та мамлакат вакиллари иштирок этишади.

Шунингдек, ташкилий қўмитанинг маълумотларига қараганда, V Осиё ўйинларига Осиёдан 30 та ва Океания минтақасидан 8 та мамлакат курашчилари гиламга чиқишади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!