Дональд Трампнинг қизи Пёнгчанг Олимпиадасининг ёпилиш маросимида АҚШ термасини бошлаб чиқади

АҚШ президенти Дональд Трампнинг қизи Иванка Трамп Пёнгчанг Олимпиадасининг ёпилиш маросимида Қўшма Штатларни стадионга бошлаб чиқадиган бўлди. 

Иванка Трамп айни дамда Оқ Уйнинг жамоатчи ҳамкори саналади ва айрим соҳаларда отасига ёрдам бериб туради. 2 кундан сўнг бўлиб ўтадиган очилиш маросимида эса АҚШ делегациясини мамлакат вице-президенти Майк Пенс йўлбошчи бўлади. Эслатиб ўтамиз, Олимпия ўйинлари 9-25 февраль кунлари Жанубий Кореянинг Пёнгчанг шаҳрида бўлиб ўтади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!