Лиллехаммер 2026 ёки 2030 йилги қишки Олимпиадага мезбонлик қилмоқчи

Норвегиянинг Лиллехаммер шаҳри 2026 ёки 2030 йили ўтказиладиган қишки Олимпия ўйинларига мезбонлик қилмоқчи. Бу ҳақида Норвегия Олимпия қўмитаси вакиллари хабар беришмоқда. 

Таъкидланишича, Лиллехаммер ушбу Олимпиадалардан бирини қабул қилиш учун астойдил курашади. Бироқ ўша даврга бориб, айрим спорт объектлари анча яроқсиз кўриниш олиши мумкин. Шу нуқтаи назардан баъзи мусобақалар шаҳардан четроқда Осло, Финнмарк каби шаҳарларда бўлиши мумкин. 

ХОҚнинг норвегиялик фахрий аъзоси Олимпаида учун Лиллехаммердаги айрим иншоотлардан нолдан бошлаб қурилиши кераклиги, бу катта маблағ талаб қилинишини инобатга олган ҳолда, бошқа шаҳарлар билан биргаликда баҳсларни қабул қилишни режалаштирилганини таъкидлади. Бу борада якуний қарора мамлакат парламенти билан муҳокама қилингач, яқин ҳафта ичида чиқарилиши ҳақида хабар берилди. 

Эслатиб ўтамиз, ушбу шаҳар 1994 йили катталар ўртасидаги, 2016 йили эса ўсмирлар Олимпиадасига мезбонлик қилган эди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!