Пхёнчхан-2018: Хиршер слалом йўналишида тенгсиз

326

Пхёнчхан-2018: Хиршер слалом йўналишида тенгсиз

Пхёнчхан Олимпиадасида навбатдаги йўналишда бугун ўтказилган ҳал қилувчи баҳслардар бири эркаклар ўртасида тоғ чанғисининг слалом йўналишида бўлди.

Таъкидлаш жоихки, беллашув мобайнида эсиб турган енгил шамол чанғичиларга пойга ўтказишга бироз ҳалал берди. Гарчи шундай бўлса ҳам табиатнинг бу инжиқлиги австриялик Марсель Хиршерга ҳалал бермади ва Марсель мусобақанинг олтин медалини қўлга киритди. Шоҳсупанинг қолган 2 поғонасидан француз спортчилари Алексис Пинтуро ҳамда Виктор Муффа-Жанде эгаллашди.

Тоғ чанғиси. Эркаклар, слалом

  1. Марсель Хиршер (Австрия)
  2. Алексис Пинтуро (Франция)
  3. Виктор Муффа-Жанде (Франция)